Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади
0
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Маҳаллаларда сув тежовчи дарахтларни суғориш тизимлари барпо этилади.
Республиканинг 32 та шаҳарлардаги 64 маҳаллада қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Маҳаллаларда сув тежовчи дарахтларни суғориш тизимлари барпо этилади.
Республиканинг 32 та шаҳарлардаги 64 маҳаллада қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
- аҳоли хонадонлари эгалари томонидан дарахтларни ўз вақтида суғориши устидан жамоат назорати ўрнатилишини таъминлаш;
- камбағал оилалар хонадонларида ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва суғоришга фойдаланиш тизимларини маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ҳисобига молиялаштиришни рухсат этувчи меъёрни ишлаб чиқиш;
- янги қуриладиган кўп хонадонли уй-жойларга туташ ҳудудларда ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини мажбурий ўрнатиш;
- янги қуриладиган 12 метрдан баланд ва майдони 500 квадрат метр ортиқ биноларга туташ ерларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш тадбирлари қабул қилувчи комиссия таркибига Экология вазирлиги ходимларини киритиш.