Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
0
Фото: Видеодан кадр
Грузия пойтахти Тбилисида 12 январь куни намойишчилар корпоратив зиёфатга келган судьяларга тухум улоқтирди. Бу ҳақда Эхо Кавказага таяниб Дарё хабар берди.
Намойишчилар судьялар корпуси вакиллари учун тантанали кеча ўтказилаётган ресторан олдида тўпланган. Улар судьяларни ёқимсиз шиорлар билан қарши олган. Бир неча судья ресторандан чиққанидан сўнг, намойишчилар уларга тухум улоқтириши ортидан можаро бошланган.
Таъкидланишича, оғзаки тортишувдан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувлар бошланган. Бунинг оқибатида полиция ходимлари бир неча кишини ҳибсга олган.
Намойиш сабаби
Фуқароларнинг норозилиги Тбилиси шаҳар судининг қарорлари билан боғлиқ. Қарор бўйича, Европа интеграциясини қўллаб-қувватлаб намойишга чиққан ва жиноят моддаларига кўра қўлга олинган шахслар ҳибсда қолдирилмоқда. Қўлга олинганларнинг ота-оналари ҳам судьяларга қарши норозилик билдирган.
Параллел равишда акция Батумида кечқурун бўлиб ўтди, у ерда ҳибсга олишлар 11 январда бошланиб, 12 январь куни давом этган. Қўлга олинганлар орасида мухолифатдаги “Дроа” партияси етакчиси Элене Хоштария ҳамда “Batumelebi” ва “Нетгазети” интернет нашрлари асосчиси Мзия Амаглобели бор.