Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
0
Фото: eurointegration.com.ua
Молдова президенти Майя Сандуга 2024 йилда берилган энг қимматбаҳо совға Қорабоғлик усталар томонидан қўлда тўқилган гилам бўлди. Бу ҳақда IPN агентлиги хабар берди.
Гиламнинг нархи 17 490 Молдова лейи ёки тахминан 932 доллар эди. Совға президентга Озарбайжоннинг Молдовадаги элчиси Улви Вагиф ўғли Бахшалиев томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида берилган.
Фото: AP Photo
Қимматбаҳо совғалар қаторида Жанубий Бессарабия епископи Вениамин томонидан берилган 9250 лей (тахминан 493 доллар) қийматидаги икона ҳам бор. Бундан ташқари, Сандуга очилган гулбарглардан иборат атиргул шаклида хира шишадан ясалган сувенир ҳам совға қилинди. Бу буюм Франциянинг Даум санъат буюмлари ишлаб чиқариш фабрикасида қўлда тайёрланган. Уни Сандуга Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна тақдим этган.
Молдова раҳбарига қилинган энг қимматбаҳо совғалар қаторида Германиянинг Rombach & Haas устахонасида қўлда ясалган, 5590 лей ёки тахминан 298 долларли маятникли ва какушкали девор соати ҳам бор. Уни Сандуга Баден-Вюртемберг федерал ери бош вазири Винфрид Кречманн топширган.