ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Карло Анчелотти кеча “Барселона”дан учралган йирик мағлубиятни қандай изоҳлади?

0
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"га қарши йирик 2:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис ушбу ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин олдидан мен бу учрашувда ғалаба қозониш учун яхши ҳимояланишимиз кераклигини таъкидлаган эдим. Биз ушбу ўйинда ёмон ҳимояландик. Шу боис, улар осонликча гол уришди, пастки блокда яхши ҳаракат қила олмадик.

Биринчи бўлимда эса футбол ўйнамадик. Танаффусда футболчиларимга тўпни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилишимиз кераклигини айтган эдим.

Биз мазкур беллашувда жамоа сифатида ҳам, якка тартибда ҳам яхши ишламадик. Албатта натижадан жуда афсусдамиз, фақатгина олдинга қарашимиз керак, бошқа йўл йўқ. Шу билан бирга “Барса” бугун супер ўйин ўтказди ва ғалаба қозонишга тўлақонли ҳақли эди
" - деди италиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, "Реал" навбатдаги учрашувини 16 январь куни "Cельта"га қарши ўтказади.