ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Англияда Абдуқодир Ҳусановга қандай "лақаб" беришди?

0
“Манчестер Сити” Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан келишувга эришгани ва трансферни 50 миллион евро эвазига амалга ошириши маъқул қилинганидан кейин Англия футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалар Хосеп Гвардиоланинг янги шогирди ҳақида турли маълумотларни аниқлаб, мухлислар эътиборига ҳавола эта бошлади.

Хусусан, машҳур нашрлардан бири The Sun ўзининг thesun.co.uk сайтида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида жуда қизиқарли фактларни келтирди.

- Танишинг – “Манчестер Сити”га “Ланс”дан ўтган, 33 миллион фунт стерлингдан қимматроқ баҳоланган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов олимпия чемпионларидек тез югура олади ва жисомний қуввати бўйича ҳақиқий “Танк”.

Премьер лига чемпионлари истеъдодли ёш ўйинчини январь ойидаёқ олиш учун 33,6 миллион фунт стерлинг миқдорида харажат қилишига тўғри келди.

Абдуқодир Ҳусанов қисқа муддатда Франция чемпионатининг энг зўр ҳимоячилари сафига қўшила олди.

Ўзбек футболчисининг учрашувларда ҳозиргача қайд этган максимал тезлиги соатиги 37 километрни ташкил қилади ва у бу темп бўйича кўпкарра жаҳон ва олимпиада чемпиони Усейн Болтнинг 100 метрга кўрсатган умумий тезлиги билан беллаша олади.

Ямайкалик спринтер Усейн Болт 2009 йили енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида 100 метрга югуришда ўртача 37,58 километр тезлик кўрсатиб, бу масофани 9,58 сонияда югуриб ўтган эди. Масофани босиб ўтишда Болт максимал тезлигини соатига 43,99 километрга кўтара олгани унинг жаҳон рекордини ўрнатишига сабаб бўлди.

Ҳозиргача Англия Премьер-лигасининг 2023-3024 йилги мавсумида бу тезликни фақат бир футболчи – “Тоттенхэм” ҳимоячиси Микки ван де Вен қайд этган. Ҳимоячи иккита учрашувда соатиги 37,38 ва 37,23 километр тезликда югурди.

“Этихад” янги юлдузи қандай ўйинчи?

Биринчи навбатда, Пеп Гвардиола ҳақиқий ҳимоячига эга бўлди. 20 ёшли Абдуқодир ҳимоя чизиғидаги вазифаларига ижодий ёндашиб ўйнайди. Унинг Франция чемпионатидаги ҳимоявий характеристикаси 94 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳусанов жисмонан бақувват, спорт тана тузилишига эга, кучли ва тезкор футболчи, - деб ёзмоқда thesun.co.uk сайти спорт шарҳловчиси Жошуа Жонс.

“Манчестер Сити”нинг янги футболчисига айланаётган Абдуқодир Ҳусанов футболнинг дастлабки сир-асрорларини “Бунёдкор” академиясида ўрганган.

Легинонеримиз профессионал фаолиятини 2022 йили Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубида бошлади. Бу жамоада бир йил давомида 37 та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, тўрттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

2023 йилнинг 24 июль куни ёш ҳимоячи Франциянинг ўша пайтдаги вице-чемпиони “Ланс”га бориб қўшилди. Лансликлар таркибида Абдуқодир ҳозиргача 31 та учрашувда иштирок этди ва яқинда биринчи ассистини амалга оширди.

20 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 18 маротаба майдонга тушган.