Мияни чархлашга ёрдам берадиган 6 та детектив фильм (трейлер)
0
Яхши детектив асар шунчаки қизиқарли воқеалар баёни эмас, балки ақл-идрокни чархлаш воситаси ҳамдир. Бундай фильмлар ҳар бир саҳнани диққат билан таҳлил қилишга, яширин маъноларни топишга ва қаҳрамонлар билан бирга хулосалар чиқаришга ундайди, деб ёзади Дарё нашри.
“Ақл овчилари”
Реал воқеаларга асосланган фильм ФБРнинг икки агенти ҳақида ҳикоя қилади, улар қотилларнинг хусусиятларини ўрганиб, янги жиноятларни очиш учун уларнинг психологик ҳолатини тушунишга ҳаракат қилишади. Фильм қотилларнинг мотивлари ва хатти-ҳаракатларини ўрганишга, шунингдек, сўроқ қилишни янги усулларига қаратилган.
“Фаришта юраги”
Алан Паркер томонидан суратга олинган мистик элементарга бой детектив триллер. Фильм ғойиб бўлган мусиқачини излаш учун сирли мижоз томонидан ёлланган детектив Гарри Энжел ҳақида ҳикоя қилади. Тергов аста-секин шафқатсизлик, оккултизм ва ҳайратланарли кашфиётларга тўла хавфли саёҳатга айланади. Кино ўзининг атмосфераси, кутилмаган сюжет бурилишлари ва ажойиб актёрлик маҳорати билан машҳур бўлган.
“Эслаб кўр”
Бош қаҳрамон Леонард Шелби амнезиядан азият чекади, бу эса унга янги ҳодисаларни ёдда тутишга халақит беради. У фотосуратлар, эслатмалар ва татуировкалардан фойдаланиб, хотинининг қотилини топишга ҳаракат қилади. Фильм воқеалари тескари хронологик тартибда тасвирланади.
“Зодиак”
Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, 1960-70 йилларда Калифорнияда фаолият юритган Зодиак лақабли қотилнинг жинояти ҳақида ҳикоя қилади. Сюжет марказида журналистлар, детективлар ва карикатурачи Роберт Грэйсмит туради, чунки улар қотилликни очишга ҳаракат қилади.
“Гранд Будапешт меҳмонхонаси”
Воқеа Шарқий Европанинг хаёлий мамлакатидаги меҳмонхонада бўлиб ўтади, у ерда бош қаҳрамон Густав Х ҳашаматли муассасани бошқаради. У бадавлат бева аёлни ўлдиришда айбланади ва унинг саргузаштлари йирик халқаро интриганинг бир қисми бўлган ўғирланган суратни қидириш билан боғланади.
“Қатъият”
Фильм ёш жазз барабанчиси Эндрю Нейман ҳақида, у буюк мусиқачи бўлишга интилади. Эндрю қаттиққўл ва талабчан ўқитувчи Терренс Флетчернинг қўл остида бўлади. У шогирдларидан максимал натижаларни олиш учун манипуляция ва шафқатсиз усуллардан фойдаланади. Бу эса Эндрюнинг руҳий ва жисмоний саломатлигини хавф остига қўяди.