ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Англия кубоги. "Манчестер Сити" рақиб жамоа дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди!

0
“Манчестер Сити” жамоаси футболчилари Англия кубоги доирасида йирик ҳисобда зафар қучди. Мусобақанинг 1/32 финал босқичида учинчи дивизион вакили “Солфорд Сити” билан рўбарў келган манчестерликлар меҳмонларни аяб ўтирмади.

Хосеп Гвардиола шогирдлари “Солфорд Сити” дарвозабонини ўз ортидан 8 маротаба тўп олиб чиқишга мажбур қилди.

Ғалаба келтирган голлардан учтасини Жеймс Макэйти, иккитасини Жереми Доку, қолганларини Дивин Мубама, Нико О'Райли, Жек Грилиш киритди.

Эътиборли жиҳати, Жек Грилиш пенальтини аниқ бажариб, бир йил-у икки ой давом этган голсиз сериясига барҳам берди.

"Манчестер Сити" — "Солфорд Сити" 8:0
Голлар
: 1:0 – 8 Доку, 2:0 – 20 Мубама, 3:0 – 43 О`Райли, 4:0 – 49, пенальти Грилиш, 5:0 – 62 Макати, 6:0 – 69, пенальти Доку, 7:0 – 72 Макати, 8:0 – 81 Макати.
"Манчестер Сити": Эдерсон, О`Райли, Аке (Аканджи, 46), Симпсон-Пьюзи, Доку (Ковачич, 74), Савио (Фоден, 55), Грилиш, Гюндоган, Макати, Матеуш Нунеш, Мубама.
"Солфорд Сити": Янг, Гарбатт, Тилт, Шеферд, Эшли (Уотсон, 58), Форна, Ланд (Макэлени, 70), Берко, Многа (Тэйлор, 58), Аделакун (Райт, 87), Куасси (Стоктон, 70).
Огоҳлантириш: Шеферд (21), Тилт (60).

Англия кубоги мусобақасида “Манчестер Сити” жами етти маротаба ғолиб чиққан ва мамлакат клублари ўртасида кубокни қўлга киритиш бўйича “Астон Вилла” билан олтинчи поғонани бўлишиб турибди.

Хосеп Гвардиола шогирдларида ўтган мавсумда еттинчи совринни ўзиники қилиш имкони туғилган эди. Бироқ Англия чемпионлигига сазовор бўлган жамоа мамлакат кубоги учун ўтказилган финалда “Манчестер Юнайтед”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан кейин жамоаси Англия Премьер-лигасида кучли тўртликдан жой олса, Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда иштирок этади.

Гарчи Хосеп Гвардиола шогирдлари жорий мавсумда Англия чемпионлиги учун курашиш имкониятини қўлдан бой берган бўлса-да, Ҳусанов янги жамоаси сафида мамлакат кубоги учун курашиш имкониятига эга.

Шунингдек, “шаҳарликлар” мамлакат чемпиони сифатида ҳали қитъа миқёсидаги энг нуфузли мусобақа – Европа Чемпионлар лигасидаги юришларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Европанинг барча нуфузли манбалари “Манчестер Сити” мутасаддилари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси учун Франциянинг “Ланс” клубига 40 миллион евро бадал пули ва 10 миллион евро бонус тўлаши ҳақида маълумот чиқарди.