ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?

0
2024 йилда АҚШнинг табиий офатлардан кўрган зарари 182,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий Атроф-муҳит ахбороти марказлари (NCEI) ҳисоботида маълум қилинган.

Аниқлик киритилишича, 2024 йилда АҚШда камида 1 миллиард доллар зарар келтирган 27 та об-ҳаво ва иқлим билан боғлиқ офат содир бўлган. Бу офатлар жами 568 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Фото: AFP
2024 йилда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун сарфланган харажатлар тахминан 182,7 миллиард долларни ташкил этди. Ҳисоботга кўра, 2024 йил табиий офатлар рекорд даражада зарар келтирган йиллар ичида 4-ўринни эгаллади.

2017 йилда табиий офатлар 395,9 миллиард доллар, 2005 йилда 268,5 миллиард доллар ва 2022 йилда 183,6 миллиард доллар зарар келтирган.

2024 йилда АҚШ бошидан кечирган табиий офатлар:
  • иккита қишки бўрон/совуқ тўлқинлар (январь ойи ўрталарида АҚШнинг шимоли-ғарбий ва марказий/жанубий қисмида);
  • ўрмон ёнғинлари (Нью-Мексикодаги Жанубий Форк ёнғини, кўплаб уйлар, транспорт воситалари, корхоналар ва бошқа инфратузилмаларни вайрон қилди);
  • қурғоқчилик ва исиш (АҚШнинг жанубий, шарқий ва шимоли-ғарбий қисмига салбий таъсир қилди);
  • сув тошқини (бир нечта штатларда июнь ойининг ўрталарида Юқори Ўрта Ғарбда сув тошқини);
  • олтита торнадо (АҚШнинг марказий ва жануби-шарқида);
  • бешта тропик циклон (Берил, Дебби, Франсин, Хелен ва Милтон) ва 11 та экстремал об-ҳаво ҳодисалари.

Жорий йилнинг 7 январь куни Лос-Анжелесда бошланган ўрмон ёнғинлари 4-суткадан бери ўчирилгани йўқ. Ёнғин оқибатида 10 минг гектардан ортиқ майдондаги мингдан ортиқ бино кулга айланди. 1 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди.

Келтирилган зарар аллақачон 60 млрд АҚШ долларига етгани хабар қилинмоқда. Бу АҚШ тарихидаги энг қиммат ёнғинга айланиши мумкин.