ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди

0
Болаларни назоратсиз қолдириш ёмон оқибатларга ва ҳатто кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши мумкин. Эндигина 2 ёшни қаршилаётган фарғоналик Самира Тоиржонавада худди шундай ҳолат кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган.

Ота-онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалига мурожаат қилади. Текширувлар ўтказилганида қориннинг икки ёнида магнитлар йиғилиб қолгани аниқланган.

Шифокорлар консерватив усулда даволашга киришиб, қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини чиқариб олади, аммо аксарияти ичкарида қолаётганди...

Вазият тезкор чоралар кўришни тақозо этарди. Шу боис ота-она болани Тошкентга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келади. Бу ерда гўдак яна бир бор текширувдан ўтказилгач, жарроҳлик амалиёти бошлаб юборилади.

Шифокорлар саъй-ҳаракати билан қизалоқ қорнидаги 135 та магнит шарча олинди.

Тўрт ярим соат давом этган ушбу мураккаб операцияни тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Оқилов ҳамда марказнинг Нозим Ўрмонов, Дилмурод Сабиров каби тажрибали мутахассислари амалга оширди.

Айни чоғда у шифокорлар назоратида ўзини яхши ҳис этмоқда.