ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади

0
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, айрим маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун компенсация тўлов (йиғим)ини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Бунда углерод изи юқори бўлган саноат маҳсулотлари (цемент, кўмир, сиқилган газ ва бошқалар) учун “Карбон йиғими” тизимини жорий этиш ва улардан келиб тушадиган маблағларни ҳудудларда экология муаммоларини ҳал этишга йўналтириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш назарда тутилади.

Инвесторларни жалб қилган ҳолда йирик корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Импорт қилинаётган саноат маҳсулотларини таҳлил қилиш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Бунда:
  • импорт ҳажми юқори бўлган саноат маҳсулотларини таҳлил қилиш ва уларни маҳаллийлаштириш бўйича чора тадбирларни белгилаш;
  • импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда инвесторларни жалб қилиш чораларини кўриш;
  • саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш мақсадида йирик корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.