Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
0
Россия президенти Владимир Путин ва Американинг янги президенти Дональд Трампнинг мулоқотига тайёргарликни АҚШнинг сайланган президенти лавозимини бажаришга киришганидан кейин бошлаш мумкин. Бу ҳақда Кремль вакили Дмитрий Песков маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Икки томоннинг учрашувга тайёрлигидан келиб чиқамиз, бироқ, чамаси, жаноб Трамп Овал кабинетга киргандан сўнг қандайдир ҳаракатлар бўлади”, - деди Россия президенти матбуот котиби.
Песков Москва Трампнинг Путин билан мулоқот қилиш истагини олқишлашини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ президентларининг музокаралари учун ҳеч қандай дастлабки шартлар талаб қилинмайди, ҳар икки томоннинг истаги ва мулоқот қилиш учун сиёсий ирода даркор, холос.
Песков Россия раҳбари халқаро етакчилар, жумладан, АҚШ президенти билан мулоқот қилишга тайёрлишини бир неча марта такрорлаганини эслатди.