Инсайдер Романо Ҳусанов трансфери ҳақида янги пост қолдирди!
0
Таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо “Манчестер Сити”га ўтаётган Абдуқодир Ҳусанов бўйича твит қолдирди.
Унинг ёзишича, манчестерликлар 2024 йилнинг декабр ойидан бошлаб Абдуқодир Ҳусанов трансфери масаласида ишни бошлаган. Гвардиола ҳам футболчи билан шартнома тузилишини маъқуллади.
“Ҳере wе го, cоминг соон”, — дея қўшимча қилган Романо.
Яна бир инсайдер Себастиан Денисга кўра, Ҳусанов ва “Манчесте Сити” ўртасидаги келишув 2030 йилнинг ёзига қадар тузилади. Клуб “Ланс”га 50 млн евро тўлаб беришга тайёр.
Аввалроқ “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов трансфери борасида “Ланс”га расмий таклиф юборгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов Буюк Британия визасига ариза топширгани ҳақида маълумот берилган эди.
Ҳусанов Англиянинг “Челси” ва “Ньюкасл” клублари, Испаниянинг “Реал”, шунингдек, Франциянинг “ПСЖ” жамоаси қизиқишлари доирасида экани хабар қилинганди. Агентлар Париж вариантини ўйин амалиёти кафолати йўқлиги сабабли рад этган.
Аввалроқ клуб директори футболчининг январда жамоани тарк этиши мумкинлиги, аммо ҳали расмий таклифлар бўлмагани ҳақида маълум қилганди.
Ҳусанов 2023 йилда Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубида ўйнаган ва шу йилнинг июль ойида 100 минг евро эвазига “Ланс”га трансфер бўлганди.
Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланган.