Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди
0
Фото: Getty Images
Буюк Британиянинг Махсус ҳаво десант хизмати (Special Air Service, SAS) бўлинмаларидан бирининг ҳарбийлари Афғонистондаги жангга яроқли эркакларни қасддан ўлдирган ҳолатлар аниқланди.
Тhе Daily Telegraph нашрининг хабар беришича, бу маълумотлар 2010—2013 йилларда Афғонистондаги уруш пайтида қироллик ҳарбий хизматчилари томонидан содир этилган тахминий ҳарбий жиноятларни оммавий тергов қилиш жараёнида номи ошкор этилмаган британиялик зобит томонидан маълум қилинган.
Ахборотчи маълумотларига кўра, SAS бўлинмаларидан бирининг аъзолари барча жангга яроқли афғон эркакларини, шунингдек, 16 ёшдан кичик ўсмирларни, ҳатто улар хавф туғдирмаса ҳам, ўлдирган. Таъкидланишича, шундан сўнг ҳарбийлар “ўлдирилган одам қуролланган бўлган” деган таассурот уйғотиш мақсадида жасадлар олдига қурол қўйиб кетишган.
Таъкидланишича, ахборотчи бу тахмин қилинаётган жиноятлар ҳақида 2011 йил март ойидаги қўшма машғулотлар пайтида мазкур бўлинмада хизмат қилган SAS вакилидан хабар топган. У бу ҳақда ўз командирига айтган, бироқ командир бу масалани бўлинма бошлиғи билан муҳокама қилмаган, чунки “бундай айбловлар замирида ушбу бўлинма аскарларига нисбатан шахсий адоват ётган бўлиши мумкин” деб ўйлаган. Шу билан бирга, ахборотчининг командири уларнинг суҳбатини ёзма равишда қайд этган ва кейинчалик махсус кучлар директори билан учрашган.
2023 йилда BBC ўнлаб одамларнинг қатл этилгани ҳақида хабар берганидан сўнг, Буюк Британияда 2010—2013 йилларда Афғонистонда британиялик ҳарбийлар томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар бўйича оммавий тергов бошланган. Терговнинг мақсади Бирлашган Қироллик ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Афғонистонда 10 йилдан ортиқ вақт давомида суддан ташқари қатл ҳолатларини яширган-яширмаганини аниқлашдан иборат.
Терговга Англия ва Уэлс апелляция суди судьяси Чарльз Хеддон-Кейв раҳбарлик қилмоқда. Тhе Daily Telegraph’нинг аниқлик киритишича, илгари ҳарбий прокуратуранинг иккита терговида ҳам қироллик ҳарбий хизматчиларидан ҳеч бири жавобгарликка тортилмаган.