Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
0
Гао Шанвэн
Декабр ойида Вашингтондаги конференцияда чиқиш қилган Хитойнинг SDIC Securities компанияси бош иқтисодчиси Гао Шанвэн ХХР ҳукумати ЯИМ ўсиш суръатини ошириб кўрсатаётган бўлиши мумкинлигини айтди.
«Биз Хитой иқтисодий ўсишига оид ҳақиқий рақамларни билмаймиз… Тахминимча, расмий рақамлар 5 фоизга яқин кўрсатилаётган бўлсада, охирги икки-уч йилда ЯИМнинг реал кўрсаткичи 2 фоиз атрофида. Агар мен ҳақ бўлсам, кейинги уч-беш йилда ўсиш суръатлари 3 фоиздан 4 фоизга чиқишини кутиш оқилона бўлади деб ўйлайман. Аммо расмий рақамлар доим 5 фоиз атрофида бўлади», — деган Гао.
Унинг қўшимча қилишича, Хитойда ЯИМ ўсаётганига оид рақамларни ошириб кўрсатиш пандемиядан кейин бошланган, мамлакат ҳукуматининг иқтисодиётни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари эса самара келтириши даргумон.
The Wall Street Journal манбаларига кўра, иқтисодчининг сўзлари Хитой етакчиси Си Жинпингни «ғазабга келтирган». Уларнинг айтишича, ХХР раиси Гаога нисбатан тергов ўтказиш ва унга интизомий чора кўриш (айнан қандайлигига аниқлик киритилмаган) топшириғини берган. Ушбу буйруқ сабаб иқтисодчига оммавий чиқишлар қилиш тақиқланган, бироқ ҳозирча у ишини йўқотгани йўқ.
Хитой ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, мамлакат иқтисодиёти 2023 йилда 5,2 фоизга ўсган ва 2024 йил якунлари бўйича ҳам ўсиш тахминан шунчани ташкил этади. 5 фоизли ўсиш Си Жинпингнинг ваъдаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади: 2020 йилда у Хитой иқтисодиёти 2035 йилга бориб икки баробарга ўсишини айтган. Бундай мақсадга эришиш учун 15 йил давомида йиллик ўсиш тахминан 5 фоизни ташкил этиши керак.
Гао Шанвэн — иқтисодиётни бошқариш самарадорлиги бўйича шубҳаларини билдирган хитойлик биринчи мутахассис эмас. WSJ маълумотларига кўра, 2024 йил баҳорида ХХР Ижтимоий фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори ўринбосари Чжу Хэнпэн лавозимидан четлатилган ва ҳибсга олинган. У WeChat мессенжеридаги ёпиқ чатда бир нечта «ноўрин» тузатишларни келтирган.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Чжу «Хитой иқтисодиёти кучсизланаётгани»ни қоралаб, Си Жинпингни танқид қилган.
Гао Шанвэннинг баёнотидан кейин Хитой Қимматли қоғозлар ассоциацияси ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатини талқин қилишда «ижобий рол ўйнашдан» бош тортган иқтисодчи ва таҳлилчиларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган. Си Жинпинг администрацияси раҳбари Цай Ци эса ўтган ҳафта пропаганда бўлинмалари раҳбарларини бутун мамлакат бўйлаб «иқтисодий рекламаларни кучайтиришга» чақирган.