ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаяпти

0
Фото: Depositphotos
БМТдаги АҚШ элчиси Линда Томас-Гринфилднинг таъкидлашича, Россия ўзининг сиёсий ва иқтисодий мақсадларига эришиш учун 2023 йилда бошланган Судандаги фуқаролик қарама-қаршилигининг иккала томонини ҳам молиялаштирмоқда.

Дипломатнинг фикрича, Россия ноябрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мамлакатда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги қарор лойиҳасига вето қўйгани учун Суданда содир бўлаётган воқеаларга қисман жавобгардир.

Буюк Британия тақдим этилган ҳужжат орқали “Судан ишларига аралашиш ва кейинчалик сиёсий ҳамда ижтимоий муҳандислик қилиш учун ўзига имконият қолдирмоқчи”, дея Россиянинг БМТдаги вакили Дмитрий Полянский ушбу вето сабабини изоҳлаган эди.
Шунга қарамай, Кенгашдаги қолган 14 та давлат қарорни қабул қилиш учун ижобий овоз берган.

Россия ҳужжатнинг қабул қилинишига тўсқинлик қилишга қарор қилди: тинч аҳолини хавф остига қўйиш учун бир ўзи овоз берди ва шу билан бирга можаронинг иккала томонини молиялаштирди”, деди Томас-Гринфилд БМТ Хавфсизлик кенгашининг Судан тинч аҳолисини ҳимоя қилиш мавзусидаги шошилинч йиғилишида.

Ўз позициясини батафсилроқ тушунтириш сўровига жавобан АҚШ вакили Вашингтон “Россиянинг Суданда олтин савдосига доимий қизиқиши”дан хабардор эканини таъкидлади. Томас-Гринфилднинг қўшимча қилишича, АҚШ урушаётган томонларни ҳар қандай молиявий қўллаб-қувватлашни қоралайди.

Судан ҳукуматининг санкция остидаги Россия ташкилотлари ва шахслари билан олтин қазиб олишдаги ҳамкорлиги Суданнинг узоқ муддатли манфаатлари ва халқининг урушни тўхтатишга интилиши учун ноқулай бўлиши мумкин, деб ҳисоблаймиз”, дейди у.

Судандаги уруш Қуролли кучлари ва ҳарбийлаштирилган тезкор ҳаракатлар кучлари ўртасидаги ҳокимият учун кураш фонида 2023 йил апрель ойида режалаштирилган фуқаролик бошқарувига ўтишдан олдин бошланди. Можаро дунёдаги энг йирик гуманитар инқирозни келтириб чиқарди.

Ҳозирда камида бешта вилоят очарчиликдан азият чекмоқда. Яқин ойларда яна бешта вилоятда очарчилик бўлиши кутилмоқда. Ва камида 17 та қўшимча ҳудуд худди шу даврда очарчилик хавфи остида”, дея аниқлик киритди Томас-Гринфилд.

2024 йилнинг декабрь ойида Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя Москва ўз манфаати йўлида Судандаги урушнинг икки томонида ўйнашга уринаётгани ҳақида хабарларни “Ғарб ОАВлари тарқатаётган уйдирма” деб атаган эди. Шунингдек, Судан расмийлари мамлакатда Россия ҳарбий базасини очишга рухсат бермаган.