Драган Черан Суперлигада қолади. Унинг кейинги жамоаси маълум бўлди
0
Драган Черан "Насаф"га қайтишга яқин турибди. Биздаги маълумотларга кўра, футболчи амалдаги чемпион "Насаф" клуби билан келишувга эришган. Ҳужумчи тез орада клуб йиғинига бориб қўшилади.
37 ёшли форвард ўтган мавсум 13 та гол билан Суперлига тўпурари бўлган. Бундан ташқари у лиганинг рамзий жамоасидан ҳам ўрин олган эди.
Декабрь ойида "Пахтакор"нинг журналистлар билан очиқ мулоқотида клуб раиси футболчининг жамоани тарк этишини тасдиқлаган эди.
Маълумот учун, 2016 йил "Насаф" сафига қўшилган Черан икки мавсумдан сўнг пойтахт клубига трансфер қилинган эди.