ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Сунъий интеллект бошқарувидаги янги дунё болалари

0
Иллюстрация: нейросеть Midjorney 6
Технология авлодлар алмашинувининг белгиловчи кучларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу йил, яъни 2025 йилдан 2039 йилгача туғилган болалар Бета авлодга мансуб бўлади – улар технология билан ажойиб интеграцияни ва улкан маданий ўзгаришларни кўрадилар.

«Альфа авлоди» (2010 - 2024 йиллар оралиғида туғилган болалар) атамасини яратган ижтимоий тадқиқотчи ва футуролог Марк Маккиндл фикрича, ҳар бир авлод даври 15 йил давом этади – дунёдаги сезиларли ўзгаришларни ва халқининг умумий қадриятларини акс эттиради.

Масалан Милленниал (1980 ва 1994) ва Z авлоди (1995 ва 2009) кўпроқ технологияга тўйинган даврда яшаётгани билан ажралиб турди – бу тенденция кучаймоқда.

Бета авлодидан олдин Алфа авлоди ақлли технология ва сунъий интеллект ривожланиши билан шаклланган бўлса-да, Бета авлоди сунъий интеллект ва автоматлаштириш кундалик ҳаётга тўлиқ интеграциялашган дунёда яшайди – уларнинг рақамли ва реал ҳаётни идрок этиши деярли бир-биридан ажралмас бўлади.

«Бета авлод кундалик ҳаётнинг барча жабҳаларида – таълим ва иш жойларидан тортиб, соғлиқни сақлаш, бошқа барча соҳаларга сунъий интеллект ва автоматлаштириш тўлиқ уйғунлашган даврда яшайди.

Уларнинг шаклланиш йиллари шахсийлаштиришга кўпроқ эътибор қаратилиши билан ажралиб туради – сунъий интеллект алгоритмлари уларнинг ўрганиш, харид қилиш ва ижтимоий ўзаро таъсирларини бугунги кунда биз тасаввур қила бошлаган усулларга мослаштиради
», – деди Маккиндл.

Бошқа томондан, Бета авлодига ҳам интернетнинг айрим жиҳатларига нисбатан ўсиб бораётган шубҳалар таъсир қилади. Улар ижтимоий медиа билан ўсган, лекин унинг ҳаётимизга салбий таъсирини яхши биладиган ота-оналар томонидан тарбияланган дастлабки авлодлардан бири бўлади.

«Масалан Z авлод ота-оналари фарзандларининг интернетдан фойдаланишнинг афзалликлари билан бирга унинг салбий жиҳатлари борлигини ва чеклаш устувор аҳамиятга эга эканлигини ҳам инкор қилишмайди», – дея қўшимча қилади мутахассис.

2035 йилга келиб Бета авлоди дунё аҳолисининг 16 фоизини ташкил қилади.

Уларнинг дунёси иқлим ўзгариши ва глобал демография каби долзарб ижтимоий муаммолар туфайли шаклланган олдинги авлодлардан сезиларли даражада фарқ қилади – ушбу масалаларга ёндашуви, эҳтимол, хилма-хиллик ва тенгликни қўллаб-қувватлаган бошқа авлодлар ота-оналарининг қадриятлари асосида шакллантирилиши мумкин.