ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Навоий ИЭСдаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлди (видео)

0
Бугун, 5 январь куни соат 14:29 да Навоий ИЭСдаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлган.

Ушбу ёнғин Навоий ИЭС Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан соат 14:49 да қуршаб олиниб, тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин энерготизимга (электр таъминотига) салбий таъсир қилмаган.

«Ёнғин натижасида тўхтатилган энергоблок ўрни захира қувватлари ҳисобидан таъминланди. Истеъмолчиларга электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда.

Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда станция барқарор ишламоқда
», – дейилади расмий хабарда.

Ҳозирги вақтда ушбу содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.