ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гренландия бош вазири Даниядан мустақил бўлиш истаги ҳақида гапирди

0
Фото: Reuters
Гренландия бош вазири Муте Эгеде орол Даниядан мустақил бўлиш учун интилиши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

«Тарих ва ҳозирги шароит шуни кўрсатдики, Дания билан ҳамкорлигимиз тўлиқ тенгликни яратишга олиб келмади. Ўзимиз олдинга ҳаракат қилиб, келажак қурадиган, жумладан, ким билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз ва кимлар бизнинг савдо ҳамкорларимиз бўлишини белгилайдиган вақт келди», — дейди Эгеде.

Унинг қўшимча қилишича, мустақиллик тўғрисидаги қарор Гренландия халқи томонидан қабул қилиниши керак, аммо у тегишли овоз бериш жараёнлари қачон ўтказилиши мумкинлигига аниқлик киритмади.

Reuters агентлигининг қайд этишича, бундай баёнотга Арктика оролининг келажаги атрофидаги гап-сўзлар ўзгаргани сабаб бўлган.

Гренландия 1953 йилга қадар Дания мустамлакаси бўлган. Ҳозирда у Даниянинг ўзини ўзи бошқарувчи ҳудуди ҳисобланади ва 2009 йилда овоз бериш йўли орқали мустақилликни эълон қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. 2023 йилда Гренландия ҳукумати конституциянинг биринчи лойиҳасини тақдим этганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабр куни Доналд Трамп ўзининг Truth Social аккаунтида Қўшма Штатлар «бутун дунёда миллий хавфсизлик ва эркинликни таъминлаш» учун «Гренландияга эгалик ва назорат қилиши мутлақ зарур», деб ёзди. Гренландия бош вазири Муте Эгеде эса Трампга «Биз сотмаймиз ва сотилмаймиз. Озодлик учун узоқ давом этган курашимизни бой бермаслигимиз керак», дея жавоб қайтарди.

Трамп Гренландияни сотиб олиш истагини билдирганидан кейин Дания ҳукумати ушбу арктик ҳудуднинг мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширишини эълон қилди. Дания мудофаа вазирига кўра, гап 1,5 миллиард долларлик мудофаа пакети ҳақида кетмоқда.