ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Адвокат судланувчи Ғайрат Дўстовга қўйилган айб ҳақида нималар деди?

0
Фото: “Дарё”
Аввал хабар берилганидек, 3 январь куни Тошкент шаҳрида метан заправкада газ етмаётгани сабаб масъулларни танқид қилган ва 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстовнинг аппеляция суди бўлиб ўтмоқда. “Дарё” мухбири хабарига кўра, суд қисқа танаффусдан сўнг ишини давом эттиряпти.

Суд мажлисида чиқиш қилган адвокат Баҳром Эрматов танқидни майда безорилик деб аташ хатолигини таъкидлаган.

Биринчи инстанция суди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2 ва 3-моддалари талабларини қўпол равишда бузган. Ҳимоям остидаги Ғайрат Дўстов томонидан майда безорилик содир этилмаган. У заправкада 6–8 соатлаб туриб, айни навбати келганда газ бериш тўхтатилгани сабаб кучли эҳтирос билан ҳаяжонланиб гапирган. Президентнинг аҳолини газ билан таъминлаш бўйича топшириқларини бажармаётган масъулларнигина танқид қилган. Шунинг учун биз танқидни майда безорилик деб айтишимиз мумкин эмас. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатишни сўрайман”, деди адвокат.

Аввалроқ Ғайрат Дўстовни судда 12 нафар адвокат ҳимоя қилаётгани, жараёнда судланувчининг тоби қочгани маълум бўлганди. У суд мажлисидаги танаффус пайтида яқинлари ва адвокатлари билан суҳбатлашиб, бошига қоп кийдиришгани ва ертўлада сақлашганини айтган.

Нима бўлганда ҳам ватанга хиёнат қилмадим, хиёнатчи эмасман”, дея бир неча марта такрорлаган судланувчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалги суд ҳукмида Ғайрат Дўстов 2024 йил 23 декабрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган заправкада шохобча ходимларини ҳақоратлаб, жамоат тартибини бузгани ва майда безорилик содир этгани ёзилган.

Судланувчи 26 декабрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва 15 суткага қамалган.