The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
0
Фото: AFP/Getty Images
Британиянинг The Times газетаси Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати тафсилотлари ва версияларини ҳаво лайнери фюзеляжи тасвирлари асосида таҳлил қилди.
Нашрнинг таъкидлашича, учувчилар парвозни бошқарувчи барча тизимлардан маҳрум бўлиб, самолётни фақат двигател кучи билан бошқариб, фавқулодда қўнишга уринишда жиддий қийинчиликларга дуч келган. Шрапнеллар (ракета парчалари) самолётнинг орқа қисмини шикастлаб, қанотлар ва дум юзасини бошқарадиган учта гидравлик тизимни ҳам ишдан чиқарган.
Нашр учувчилар ва диспетчер ўртасидаги расман тасдиқланмаган суҳбат стенограммасини таҳлил қилди. Таъкидланишича, учувчилар диспетчер билан суҳбатда «тўқнашув»ни тилга олиб, дастлаб буни қушлар галасига боғлашган. Ҳодисадан бир неча дақиқа олдин экипаж GPS-навигацияси носозлиги ҳақида хабар бериб, радар кузатувини сўраган. «Тўқнашув»дан 7 дақиқа ўтгач, учувчи: «Энди гидравлика ишламай қолди» деган.
Нашрнинг ёзишича, экипаж аввалига Россиянинг Минералние Води шаҳрига, сўнгра Каспий денгизи қирғоғидаги Махачқалъа шаҳрига учишга уринган. Бироқ уларга об-ҳаво шароити бу жойларга қўнишга имкон бермаслиги маълум қилинган.
Музокаралар стенограммаси шу жойда узилган, аммо номаълум сабабга кўра учувчиларга Каспий денгизининг қарама-қарши қирғоғига, анча узоқда жойлашган Оқтов шаҳрига учиш буюрилган.
Самолёт Оқтов ҳудудида ҳаво диспетчерлари радарида яна пайдо бўлгач, унинг парвози беқарор кечаётгани маълум бўлади. Аэропортга яқинлашиш чоғида экипаж ғилдиракларни қўлда чиқаришга муваффақ бўлган, аммо қанотлардаги флап ва спойлерлар нормал қўниш учун зарур бўлган тарзда жойлаштирилмаган.
Видеотасвирларда қўнишдан олдин самолёт думининг горизонтал стабилизатори шикастлангани кўринади. Нашрнинг қайд этишича, самолёт икки марта қўнишга уриниш вақтида айланма «фугоид» (тўлқинсимон, юқори-паст-юқори) траекторияси бўйлаб учган. Бу экипажнинг фақат двигател кучидан фойдаланган ҳолда самолётни бошқарганини англатади.
Шунга ўхшаш бошқарув усули 1989 йилда United Airlines 232 рейси экипажи томонидан қўлланган. DC-10 самолёти гидравликаси ишдан чиқиши оқибатида шу тарзда қўниб, ҳалокатга учраган ва 296 йўловчидан 184 нафари тирик қолган эди.
«Озарбойжон учувчилари ҳам худди шундай қилишга уринганга ўхшайди... Видеода гидравлика йўқлиги ва спойлерлар зарур тарзда ўрнатилмагани кўриниб турибди», деди америкалик учувчи ва авиация эксперти Хуан Браун.
Унинг сўзларига кўра, далиллар Embraer самолёти яқинида зенит ракетаси портлаганини кўрсатмоқда.
«Видеода вертикал думнинг чап томони ва чап баландлик рулининг шикастлангани кўринади... Бу муҳим электр ва гидравлик тизимларга таъсир қилган бўлиши мумкин», деди у.
Унинг сўзларига кўра, кислород ниқобларининг чиқарилиши салондаги босимнинг пасайганидан далолат беради. Шунингдек, қисман йиртилган қутқарув нимчаси ва парвоз пайтидаги йўловчиларнинг жароҳатлари акс этган тасвирлар салонга шрапнеллар тешиб кирганини тасдиқлайди.
Франциянинг BEA авиаҳалокатни текшириш агентлиги собиқ ходими Жерар Легаффре сўзларига кўра, самолёт бўлакларида жуда кўп шрапнел бўлган.
Франция Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ учувчиси ва мудофаа маслаҳатчиси Ксавие Тутелманнинг ишончи комилки, Озарбойжон самолёти ракета билан уриб туширилган.
«Дум қисмига зарбалар ракета шрапнелига хос... Самолёт нима учун парвозни давом эттира олмаганини тушуниш мумкин», деб қўшимча қилди у.