Александр Мочинов "Нефтчи" бош мураббийи этиб тайинланди
0
Ўзбекистонлик мутахассис, мухлисларга яхши таниш бўлган 48 ёшли Александр Мочинов яна мураббийлик фаолиятига қайтди. У Қирғизистоннинг “Нефтчи” (Қўчқор Ота) жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Александр Мочинов “Оқтепа”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Сўғдиёна”, Ўзбекистон U16, Ўзбекистон U19 терма жамоалари, “Крилья Советов” академиясида ва шунингдек, Қувайтнинг “Қодисия” U19 ва “Ал-Наср” жамоаларида мураббий бўлиб ишлаган.
3 йилдан сўнг Александр Мочинов яна фаол иш жараёнига қайтди.
Қўчқор Отанинг “Нефтчи” жамоаси якунига етган мавсумда Қирғизистон чемпионатида 10 та жамоа орасида 5-ўринни банд этди.