ru24.pro
World News in Uzbek
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28
29
30
31

Грузия бош вазири президентни қамаш билан таҳдид қилди

0
Фото: RFE
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе президент Саломе Зурабишвили лавозимини тарк этишдан бош торца, қамоққа тушиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

29-куни у истеъфога чиқишга мажбур бўлади. Кўрамиз, ҳаётини қаерда давом эттиради: қамоқдами ёки озодликда. Ўйлайманки, Жиноят кодекси нормаларини бузмаслик учун унинг ақли етарли. Яна бир бор такрорлайман: ҳеч ким 72 ёшли аёлни қамоққа юборишни истамайди. Аммо бундай ҳаракатлари билан у президент қароргоҳида бирга бўлганларнинг барчасини хавф остига қўяди, деди Кобахидзе.

Нашрнинг эслатишича, 2017 йилдан бошлаб Грузия парламентар демократия моделига ўтмоқда, бунда президент фақат вакиллик ва маросим вазифаларини бажаради. Зурабишвили 2018 йил декабрда президент бўлган. У умумхалқ сайловида ғалаба қозонган бу лавозимда охирги шахсдир. Янги қоидаларга кўра, энди президентни парламент аъзолари ва ҳудудий вакиллардан иборат 300 кишилик Сайловчилар ҳайъати сайлайди. 14 декабрь куни улар бу лавозимга Михаил Кавелашвилини танлашди.

Амалдаги президент ва грузин мухолифати октябрь ойидаги парламент сайловларини сохталаштириш деб ҳисоблагани учун унинг қонунийлигини тан олмаяпти. Зурабишвили лавозимни тарк этишдан ва Орбелиани саройидан чиқиб кетишдан бош тортмоқда.