ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2024

Apple смартфонни қуритиш учун гуруч ёки фендан фойдаланмасликни сўради

0
Фото: Х
Apple компанияси одамларни iPhone’ни қуритиш учун гуручдан фойдаланмасликка чақирди. Компаниянинг қўллаб-қувватлаш жамоаси iPhone фойдаланувчиларига мурожаат қилди. Компания смартфонга сув кириб қолган тақдирда бошқа тавсиялар билан ҳам ўртоқлашди.

Одамлар нам iPhone’ни сақлаб қолиши учун гуручга солиш усулидан кўп марта фойдаланган. Бироқ тадқиқотчилар бир неча йиллардан буён бу афсона эканини ва гуруч сувни тортиб ололмаслигини, балки смартфоннинг асосий платасини кейинги зарарларга нисбатан ҳимоясиз ҳолга келтиришини кўп йиллар давомида баҳслашмоқда”, — дейди мутахассислар.

Шунингдек, iPhone’ни фен билан қуритиш ёки унинг улагичларига пахта таёқчалари ёки тиш чўткалари киритиш ҳам зарарли ҳисобланади. Бунинг ўрнига, ортиқча намликни олиб ташлаш учун қурилмани бир оз силкитиб, кейин уни яхши шамоллатиладиган қуруқ жойда қолдириш яхшироқдир.

Кейин смартфон эгалари камида 30 дақиқа кутишлари ва қурилмани кабел орқали заряд қилишга ҳаракат қилишлари керак. Агар iPhone жавоб бермаса, уни қуруқ жойга қайтариш ва у ерда тахминан бир кун ушлаб туриш лозим. Агар тавсияларнинг ҳеч бири ёрдам бермаса, қўллаб-қувватлаш ёки хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиш керак”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, iPhone’нинг сўнгги моделлари сувга қисқа муддатга бардош бера олади. Бироқ Apple гаджетнинг сувга чидамлилиги вақт ўтиши билан пасайиб бориши ҳақида огоҳлантирмоқда.