ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2024

“Ўзгидромет” 22 февралда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

0
“Ўзгидромет” 22 февралда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
“Ўзгидромет” 22 февраль, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ҳарорат бундан бир кун аввалги кўрсаткичга нисбатан кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.