ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2024

Мьянмада ёш эркак ва аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий этилди

0
Фото: Reuters
Мьянма хунтаси мамлакатдаги барча ёш эркак ва аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Тегишли қарор мамлакатнинг турли ҳудудларида кенгроқ автономия учун курашаётган қуролли исёнчи кучларни жиловлаш фонида амалга ошмоқда. 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган эркаклар ва 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган аёллар икки йилгача, 45 ёшгача бўлган шифокорлар эса уч йилгача хизмат қилишлари керак. Фавқулодда вазият амал қилганда хизмат муддати жами беш йилга узайтирилиши мумкин.

Мьянмада ҳарбийлар 2021 йилги давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни сайланган ҳукуматдан тортиб олганидан бери тартибсизлик ҳукм сурмоқда. Октябрь ойидан бери “Татмадау” (армия номи) исёнчи гуруҳлар ва хунтага қарши қурол кўтарган иттифоқчи демократия жангчилари билан ҳужумда йўқотишларга учради.

Бу 1962 йилда собиқ Британия мустамлакасида ҳокимиятни қўлга киритгандан бери ҳарбийлар дуч келган энг катта муаммодир.

Миллатни ҳимоя қилиш масъулияти нафақат аскарлар, балки барча фуқароларга тегишли. Шунинг учун барчани ҳарбий хизмат ҳақидаги қонунга ғурур билан риоя қилишга чақираман”, — деди хунта вакили Зау Мин Тун.

Мажбурий ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 2010 йилда қабул қилинган, аммо ҳали кучга кирмаган. Қонунга риоя қилмаганлар беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.