ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2024

Тошкентдаги 140 та саноат корхонасида экологик мониторинг ўтказилмоқда

0
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкентдаги саноат корхоналарида экологик мониторинг ўтказилмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, экологик мониторинг “Салар”, “Бектемир” ва “Бўзсув” оқова тозалаш иншоотларига боғланган канализация тармоқларига ишлаб чиқариш оқова сувлари чиқараётган саноат корхоналарида ўтказилмоқда.

Мониторинг пойтахтдаги 140 та саноат корхоналарини қамраб олади. Унда корхоналарнинг сув ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ қонунчиликка қанчалик амал қилаётгани, оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишдан олдин зарарсизлантирилиши ва тозаланиши текширилмоқда.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Шунингдек, корхоналар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, мавжуд локал оқова сув тозалаш иншоотлари ҳолати, тозалаш самарадорлиги ва белгиланган меъёрларга риоя этилгани ўрганилмоқда.

Мониторинг 1 мартгача давом этади. Мақсад экология, хусусан, сув ва атмосфера ҳавосининг ифлосланиши йўл қўймаслик ҳамда аҳолининг бу борадаги мурожаатларини ижобий ҳал қилишдир.