Жиззахда зилзила бўлди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 20.01.2024 09:03 да (20.01.2024 йил, Гринвич бўйича 04:03 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Жиззах вилояти, Фориш тумани. Зилзила координаталари: 40,57 градус шимолий кенглик; 66,91 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 209 км жанубий-ғарбда.