ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2024

Иккинчи оиласидан бахтини топган ўзбек санъаткорлар (+фото)

0

Таниқли актриса Раъно Зокирова бир ўғли билан биринчи турмушидан ажрашган. Актриса иккинчи маротаба, бундан бир неча йиллар аввал Баҳодир Тожиев исмли спортчи инсонга турмушга чиққан. Ҳозирда, Раъно Зокированинг бу турмушидан бир қиз ва бир ўғил фарзандлари бор.

Таниқли хонанда Аҳрор Усмонов биринчи аёли, телебошловчи Азиза Усмонова билан икки ўғилли бўлгач ажрашган. Кейинроқ, хонанда Гулбаҳор исмли қиз билан оила қурган. Бугунги кунда хонанданинг иккинчи турмушидан уч қиз фарзанди бор.

Актёр Йигитали Мамажонов учинчи турмушидан бахтини топган. Илк бор хонанда Райҳон билан оила қурган актёр эгизак ўғиллари туғилгач, хонанда билан ажрашган. Орадан кўп ўтмай Нигина исмли қиз билан танишиб, бир қиз фарзандли бўлган. Йигиталининг бу қиз билан муносабати ҳам узоқ давом этмаган. 2018 йилга келиб у актриса Муқаддас Саъдуллаева билан оила қурганини маълум қилган. Ҳозирда Йигиталининг бу аёлидан бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор.

Ўз мухлисларига эга бўлган хонанда Жўрабек Эсонов икки марта оила қурганини кўпчилик билмаса керак. Хонанданинг биринчи турмуши ўхшамагач, иккинчи бор Гуласал исмли қизга уйланган. Жўрабекнинг биринчи турмушидан бир ўғли, иккинчисидан эса икки қиз ва бир ўғил фарзандлари бор.

2011 йилда, биринчи турмушидан, бир ўғил ва бир қиз билан ажрашган хонанда Лола Йўлдошова иккинчи маротаба, 2017 йилда тожик миллатига мансуб, асли Самарқандлик бизнесменга турмушга чиққан. Ҳозирда хонанданинг бу турмушидан Аиша исмли бир қизи бор.

2012 йилда ота-онасининг қистови билан уйланган актёр Улуғбек Қодиров тўйдан ҳеч қанча вақт ўтмасдан ажрашган. Ушбу актёр иккинчи маротаба 2013 йилда, собиқ хонанда Азизахон билан турмуш қурган. Бугунги кунда бу жуфтликни бир ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.