ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2024

Актриса Ҳанде Эрчел Туркиянинг энг бой оилаларидан бирининг меросхўрига турмушга чиқмоқда

0

Фото: Cosmopolitan / Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи

Туркия оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, турк сериаллари юлдузи Ҳанде Эрчел ва тадбиркор Ҳакан Сабанжининг тўйи бўлиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, тўй 2024 йилнинг баҳорига режалаштирилган. Ўтган йилнинг март ойидан буён бирга бўлган жуфтлик аллақачон маросимга тайёргарликни бошлаб юборган. Улар тўй ўтказиладиган жой, шунингдек, келажакда яшаш учун уй қидирмоқда.

Актрисанинг қайлиғи Ҳакан Сабанжи Туркиянинг энг бой оилаларидан бирининг меросхўри бўлиб, у денгизда юк ташиш ва авиацияни ўз ичига олган йирик xoлдинг компанияга эгалик қилади. Маълумотларга кўра, Сабанжи оиласининг бойлиги 1 миллиард доллардан ошади.

Сабанжи ёшлигидан оилавий бизнес билан шуғулланиб, футболга меҳр қўйган. У “Бешиктош” жамоаси мухлиси ва севимли жамоасини ўз ичига олган спорт клуби бошқарув аъзоси ҳам ҳисобланади.

Ҳанде Эрчелдан олдин унинг бўлажак турмуш ўртоғи туркиялик машҳур қўшиқчи Ҳадисе, актрисалар Мерве Болуғур ва Жансу Мелис Каракуш ҳамда модель Дидем Сойдан билан ишқий муносабатда бўлган.