Ким Чен Ин Жанубий Кореяни “бутунлай йўқ қилиш” билан таҳдид қилди
Фото: Reuters
Жанубий Корея Шимолий Кореяга қарши куч ишлаца, Пхеньян уни бутунлай йўқ қилади, деди Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мудофаа заводига ташрифи чоғида. Унинг сўзларини Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) келтирган.
“Жанубий Корея ҳукумати қарийб 80 йил давомида Шимолий Корея режими ва тизимини ағдаришга қаратилган қарама-қаршилик сиёсатига амал қилиб келди”, — деди КХДР раҳбари.
Ким Чен Ин Пхеньян Жанубий Кореяни “душман давлат” деб ҳисоблашини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея “ушбу муқаррар воқеликни тан олиши” ва тегишли жавоб бериши керак. Унинг фикрича, мамлакат ўзининг мудофаа ва тийиб туриш кучларини мустаҳкамлашга устувор аҳамият бериши керак.
“Биз Корея Республикасининг мамлакатимизга қарши куч ишлатишга ёки суверенитетимиз ва хавфсизлигимизга хавф солишига журъат этишига йўл қўймаймиз”, — деди Шимолий Корея раҳбари.
У, ҳужум содир бўлса, иккиланмасдан Жанубий Кореяни бутунлай йўқ қилиш учун мамлакатда мавжуд бўлган барча восита ва кучларни сафарбар қилишга тайёрлигини аниқ қилиб таъкидлади.
Аввалроқ Ким Чен Ин армияга, агар АҚШ ва Жанубий Корея томонидан провокациялар содир бўлса, уларни “бутунлай йўқ қилишга” тайёр бўлишни буюрганди.