2024 йил 1 мартдан тадбиркорлик учун 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинади
Президент фармонига кўра, чиқиш туризмини амалга оширишда $15 мингни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.
Бундан ташқари, юридик шахслар транспорт воситасини исталган жойда техник кўрикдан ўтказиши мумкин бўлади.
Қайд этилишича, натижада тадбиркорларнинг қарийб 350 млрд сўмлик харажатлари тежалади.