Блинкен Исроилга борди. Кейинги манзил…
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга ташриф буюрди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Метю Миллер Х ижтимоий тармоғида ёзган.
“Давлат котиби Блинкен Исроилда қолган барча гаровга олинганларнинг уйларига қайтишини таъминлаш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш, можаронинг тинч аҳолига таъсирини чеклаш ва Ғазо секторидаги фаластинликларга гуманитар ёрдамни кўпайтириш жуда муҳим” – дейилади Миллер хабарида.