«Телеграм»да “зарарли” вирус иловалар тарқатиб келган «хакер» йигитчанинг қилмишларига чек қўйилди
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи 16 ёшли Н.И. исмли шахс содир этганлиги аниқланди.
Терговга қадар текширув давомида, «Телеграм» мессенжерида «????????????????????» номли профили орқали «Darkweb» номли канал очиб, ушбу каналга зарарли иловаларни жойлаштириб, тарқатганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Ҳолат юзасидан Н.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.И. томонидан содир этилиб, фош этилмай қолган шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.