ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Новости за 07.01.2025

Тибетда рўй берган кучли зилзилада 53 киши қурбон бўлди

Озодлик Радиоси 

Хитойнинг Тибет мухтор районида 7 декабрь тонгида содир бўлган кучли ер силкиниши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 53 киши ҳалок бўлган, 60 дан зиёд одам яраланган. Зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил этган.  Зилзила эпимаркази Тингри уездида 10 километр чуқурликда бўлгани айтилмоқда. Би-би-си қайдича, зилзила кучи Тибетнинг энг муқаддас шаҳарларидан бири ҳисобланмиш Шигадзеда ҳам сезилган. Бу ерда Тибет буддавийлигида обрў-эътиборига кўра фақат Далай-ламадангина қуйида турадиган...

Дания Гренландияни сақлаб қолиш учун гербини ўзгартирди

Zamin.uz 

Фото: Медуза LIVE
Доналд Трампнинг Гренландия борасидаги қатор баёнотларидан сўнг Дания ўз гербини ўзгартирди.

500 йил мобайнида мамлакат гербида уч тож — Дания, Швеция ва Норвегия ўртасида XIV асрда тузилган Калмар унияси рамзи акс этиб келган. 2024 йил декабри охирида Дания қироли Фредерик гербни ўзгартиришга фармон берди. Унга Копенгаген ўз назорати остида сақламоқчи бўлган ҳудудлар — Фарер ороллари (қўй) ва Гренландия ороли (оқ айиқ) рамзлари қўшилган.

Трамп АҚШ оролни сотиб... Читать дальше...

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна оширилади

Озодлик Радиоси 

Жорий йилнинг 1 февралидан эътиборан Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи оширилади. Бу ҳақда маълум қилган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати нарх қимматлашини  темирйўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш каби мақсадлар билан изоҳлаган.  Янги тарифга мувофиқ, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларининг VIP,...

Бразилия Индонезиянинг БРИКСга қўшилганини эълон қилди

Озодлик Радиоси 

Индонезия 2006 йилда Россия, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан тузилган иқтисодий блок — БРИКСга расман қўшилган. Бу ҳақда 6 декабрь куни Бразилия ҳукумати томонидан тарқатилган расмий хабарномада айтилган. Бу йил мазкур ташкилотга Бразилия раислик қилмоқда.  Индонезиянинг БРИКСга қўшилишга тайёр экани ҳақида Жакарта ўтган йил октябрида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган саммитда билдирган эди. Индонезия аҳоли сони бўйича дунёдаги тўртинчи давлат бўлиб ҳисобланади, бироқ унинг иқтисодиёти...

Португалия клублари қизиқиб қолган футболчини "Динамо" қандай сақлаб қолди?

Zamin.uz (sport) 

Маълумки, Самарқанднинг “Динамо” клуби қишки тайёргарлик ва шу билан бирга селекция ишларини ҳам олиб боряпти. Бош мураббий Вадим Абрамов янги ўйинчиларни таклиф қилишдан ташқари ўтган йилги таркибда ўйнаганлардан бу йил ҳам ишонч билдираётганларини сақлаб қолиш ҳаракатида юрибди. Ана шундай футболчилардан бири Жаҳонгир Ўрозов.

Хабарингиз бўлса керак, 18 январь куни 21 ёшни қарши оладиган футболчи ўтган мавсумда “Динамо”да ижара ҳисобида тўп сурди. Ҳуқуқий томондан эса Туркиянинг “Эюпспор” жамоасига тегишли ҳисобланади. Читать дальше...

Андижонда газ портлашида бир киши нобуд бўлди

Озодлик Радиоси 

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги хонадонда рўй берган газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди.  Daryo.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда ёзишича, 3 январь куни соат 03:00 атрофида Шомат маҳалласи Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро Х.Шокиров хонадони ётоқхонасида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган. Оқибатда ушбу хонада бўлган Х....

"Дев ва Пакана", катта одамлар ва жамиятнинг қалби

Zamin.uz 

Ҳар бир жамиятнинг ютуғи ва қадрияти унинг инсонлари билан ўлчанади. Бу мақолада биз икки алоҳида, аммо бир-бири билан уйғун боғланган воқеани муҳокама қиламиз: ёзувчи ва киноижодкор Мурод Муҳаммад Дўстнинг "Дев ва Пакана" фильми ҳамда Ғайрат Дўстов исмли ватандошимиз атрофида юз берган воқеалар.

"Дев ва Пакана" — жамиятнинг рамзий образи

Мурод Муҳаммад Дўстнинг асарлари ҳар доим ўзининг чуқур маънолари билан ажралиб туради. Режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг "Дев ва Пакана" фильми ёзувчининг... Читать дальше...

Ўқувчилар яна совуқда юпун кийимда тадбирга олиб борилди

Озодлик Радиоси 

Сурхондарё вилояти Денов туманида ўқувчиларни совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилган мансабдорлар интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълум қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ўқувчилар қаҳратон совуқда юпун кийимда тадбирга олиб борилгани танқидларга сабаб бўлганди.  Аниқланишича, 2024 йил 6 декабрь куни Денов туманида кўприк очилиш маросимига тумандаги 14 ва 16-сонли мусиқа мактабларининг ўқувчилари (16 нафар қиз ҳамда 4 нафар ўғил бола)...

Кир ювиш машинасида қисилиб қолган бола қутқарилди

Zamin.uz 

Фото: ФВБ
Кеча, 6 январ куни соат 18:40 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида болакай эҳтиётсизлик оқибатида кир ювиш машинасининг қуритиш қисмида қисилиб қолганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида болакай соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган.

"Ҳозирда унинг аҳволи яхши", дейилади хабарда.

Андижондаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди

Zamin.uz 

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги хонадонда 3 январ куни газ чақнади, оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Соат 03:00 лар атрофида Шомат маҳалласи Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган.

Оқибатда ушбу хонада бўлган хонадон эгаси танасининг 90 фоизи, турмуш ўртоғи танасининг 35−40 фоизи... Читать дальше...

Бокуда жосусликда гумонланаётган франциялик устидан суд бошланди

Озодлик Радиоси 

Бокуда 6 январь куни Франция фуқароси бўлган Мартин Райан устидан суд бошланди. Озарбайжон расмийлари уни жосусликда айблашмоқда. Маълумотларга кўра, Райан “айбини қисман тан олган”. Мазкур айблов бўйича унга 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.   Мартин Райан 2023 йил декабрида ҳибсга олинган эди. У Бокуда 2020 йилдан буён фаолияти юритиб келаётган Merkorama савдо фирмасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Фирма Озарбайжонда бизнес юритиш ва экспорт масалалари бўйича бошқа...

"Олтин глобус-2025" ғолиби: Жак Одиярнинг "Эмилия Перес" фильми

Zamin.uz 

2025 йилги "Олтин глобус" мукофотлар тақдимотида энг яхши мюзикл ёки комедия жанрида Жак Одияр режиссёрлигида суратга олинган "Эмилия Перес" фильми ғолиб деб топилди. Ҳайратланарли сюжет, бетакрор актёрлик ижроси ва мусиқа ҳамда юморнинг ўзига хос уйғунлиги бу асарни нафақат танқидчилар, балки томошабинлар қалбига ҳам олиб кирди.

Сюжет ҳақида қисқача

Фильм сюжети "нарко-боссдан мусиқа юлдузига айланган шахс"нинг таассуротли ҳаёт йўлини тасвирлайди. Асосий қаҳрамон Эмилия Перес — катта тажрибали нарко-картель раҳбари бўлиб... Читать дальше...

Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво кириб келмоқда

Zamin.uz 

Ўзбекистон бўйича 2025 йил 7-10 январ кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди. Унга кўра:

Бугун 7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Читать дальше...

Индонезия БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлди

Zamin.uz 

Фото:Lowy Institute
Индонезия БРИКСга тўлақонли аъзо сифатида қўшилди. Бу ҳақда 1 январь куни ассоциацияга раисликни ўз зиммасига олган Бразилия ҳукумати хабар берди.

Аъзо давлатлар 2023 йилда Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитда Индонезиянинг аъзоликка қабул қилинишини маъқуллаганди. Индонезиянинг аризаси 2023 йилда тасдиқланган, аммо мамлакат президентлик сайловларидан кейин қўшилиш жараёнини якунлашини билдирган. Прабово Субянто 2024 йил октябрь ойида давлат раҳбари лавозимини эгаллади, дея эслатди Reuters. Читать дальше...

Айиқ билан кураш тушган Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди

Озодлик Радиоси 

Айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсов базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жаримага тортилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, спортчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра баённома расмийлаштирилган.  Шаҳрам Ғиёсов вазирликка чақиртирилиб, унга жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва турли мақсадларда...

Франциянинг собиқ президенти Саркози устидан суд бошланди

Zamin.uz 

Парижда Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози устидан суд жараёни бошланди.

У 2000 йилларнинг ўрталарида Ливиянинг собиқ президенти Муаммар Қаддафий билан коррупциявий тил бириктирганликда айбланмоқда. Агар Саркози айбдор деб топилса, унга 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солиши мумкин. Суд жараёни уч ой давом этади.

Тергов маълумотларига кўра, 2005 йилда Саркози ва унинг аппарати Қаддафий билан тил бириктирган ва 2006—2007 йилларда ундан камида 50 миллион евро олган, Саркози бу... Читать дальше...

Тибетда кучли 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Zamin.uz 

Фото: Х/YadavAditya01
Бугун, 7 декабр тонгида Хитойнинг Тибет мухтор туманида, Непал билан чегара яқинида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди.

Ушбу зилзила эпицентри Тибетдаги иккинчи катта шаҳар Шигадзедан 163 км олисда бўлиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Фото: Х/YadavAditya01
Гувоҳларга кўра, кучли ер силкинишлари Ҳиндистоннинг Бихар, Ассом ва Ғарбий Бенгалия штатларида ҳам кузатилган. Ваҳимага тушган одамлар уйларидан югуриб чиқишган. Читать дальше...