Мубашшир Аҳмад ҳақида тарқалган хабарлар бўйича расмий маълумот берилди
Фото: “Азон Глобал”
Ижтимоий тармоқларда “Азон Глобал” ахборот таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркияда полиция томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, ҳақиқатан ҳам, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2023 йилнинг 28 декабрь куни Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган. Читать дальше...