ru24.pro
World News in Russian
Ноябрь
2017
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Нафс қурбони

0
Нафс қурбони

Эй одамзод, сен нафс қули эмас, яратганнинг бандасисан, деган садо қалбимда бонг уради . Ҳар сафар ўз нафсим учун жонимни ҳатарга қўяётганлигим менга гўёки улкан фожеа. Баъзан ҳаётнинг қаҳшаткич зарбасига дош беролмай барига нафсим сабаб эканлигига амин бўламан. Биз журналист ҳалқининг ўз оламимиз бор. Кўксимизда тўлқин бўлиб тошаётган сувни қирғоққа отиб юборгимиз ва шу қирғоқдан ўзимиз ҳам соҳилга сокинлик билан сузгимиз келади. Инсонни қалбида жойлашиб олган нафс бир умр жаҳолатга чорлайверади. Балки биз атрофимиздаги одамлардан хулоса чиқаришга ошиқаётгандирмиз, аммо нима бўлганда ҳам ўз нафсимизга ўзимиз эга чиқишимиз. Биз ундан устун эканлигимизни кўрсатишимиз лозиммикин. Улуғлардан бири айтган экан. Ҳою ҳавас ва нафснинг истаги билан кам дўст бўл. Чунки сени Аллоҳнинг йўлидан чиқарган, йўлдан оздирган ҳою ҳавасдир. Келинг, яхшиси бу ҳақда сиз азизларга “Нуғой қўрғон”масжиди имом хатиби Муродхон қори Садриддинов ўз фикрларини баён қилиб берадилар. - Яратганга ҳамду санолар бўлин. Нафс офати ҳақида жуда чиройли савол бердингиз. Нафс қиёматгача шайтоннинг макри билан қонимизда кезиб юради. Мен сизга бир фикрни айтиб ўтсам. Тўғрилик жон беришдир. Ўзингизга келинг ва илгариланг. “Қуръон” дан “Эрлар бордирки, Аллоҳга берган аҳдларини бузмадилар, аҳдларига содиқ қолдилар” оятини ўқинг! Мадомики, бу тан руҳга бир восита, шундай экан, бу ҳақийқий ўлим эмас, деган эканлар. Инсон ҳақийқий ўлимни қачон топади. У қачонки нафсига қул бўлиб ҳизмат қилса ўз жисмига олов ёққан билан баробар ҳисобланади. Энг катта офатлардан бири, айнан мана шу нафс туфайли ўз жисмини қийнагани. Бизнинг масжидимизга жуда кўплаб жамоат ташриф буюради. Ҳар- ҳил одамлар билан мулоқот қиламан. Уларни сўзларини тинглаб, ҳаётда қандай қийинчилик бўлмасин барчаси нафс оқибатидан юзага келаётганлигига эҳ, аттанг, деб қоламан. Орамизда нафси бузуқ одамлар ҳам оз эмас. Турмушда ҳар қандай вазият юзага келиб чиқади. Бировлар бойлик ортидан ўз нафсини ҳар нарсадан устун қўйса, яна бирови обрў-эътиборини кўз-кўз қилиш билан умр ўтказади. Мавлоно Румий бир ҳикматларида: ”Ҳўнг-ҳўнг йиғласа , инграса ҳам эсингни йиғ. Бу нафс мусулмон бўлишни истамайди. Нафс фиръавнга ўҳшайди. Очарчиликда фиръавндек Мусо қаршисида сажда қилади., ёлворади. Иши битиши билан йўлдан озади. Эшак юки енгил бўлиши билан шаталоқ ота бошлайди-ку. Шунга ўҳшаб ишлари юришиши, ниятига етиши билан инграб- синграганлари ёдидан кўтарилади”. Яна бир ҳикматли сўзларида: -Ҳой одам! Сен бу дунё қудуғи тубида банди бўлган шерсан. Қуёндек нафсинг сени қандай куйга солди? Сенинг еб-ичмоқда, кайф-сафо сурмоқда. Сен эса ғийбат, ғавғо қудуғининг тубидасан. Бу каби мисоллар кўп ҳаётда. Аммо ҳар бир инсонда нафс бор. Фақат уни жилолай олиш ўзимизнинг қўлимизда. Илло, яратган эгам бу каби мунофиқ ишлардан ўзи асрасин. Лобар Мирзо