ru24.pro
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Мужтаба Хоминаий оғир яралангани ҳақида хабарлар тарқалди

0

Буюк Британияда чиқадиган The Sun нашри Эроннинг янги олий раҳбари Мужтаба Хоминаий саломатлиги билан боғлиқ жиддий маълумотларни эълон қилди. Нашр бу хабарни Эрон раҳбарига яқин бир нечта манбаларга таяниб тарқатган.

Манбаларнинг айтишича, 56 ёшли Мужтаба Хоминаий оғир жароҳат олган. У камида бир оёғидан айрилгани, шунингдек, ошқозон ёки жигар соҳаси жиддий шикастлангани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, у ҳозирда Сина университети муассасасининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Хабарларда қайд этилишича, бинодаги айрим қисмлар тўлиқ ўраб олинган ва атрофда кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий этилган.

Нашрга кўра, тиббиёт муассасаси ҳудудида хавфсизлик тизими кучайтирилган бўлиб, у ерга кириш-чиқиш қаттиқ назорат остига олинган. Бу ҳолат Эрон раҳбарининг саломатлиги атрофидаги вазият жиддий эканидан дарак бераётгани таъкидланмоқда.