ru24.pro
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Исроил телеканали Эрондаги янги нишонлар рўйхатини ошкор қилди

0

Исроил мудофаа кучларининг эҳтимолий нишонлари рўйхати маҳаллий “Channel-14” телеканали эфирида маълум қилинди. Хабарда Эрондаги бир қатор юқори лавозимли сиёсий ва ҳарбий амалдорлар эҳтимолий нишон сифатида тилга олингани айтилмоқда. Бу ҳақида Gorizont маълум қилди.

Маълум қилинишича, рўйхатда аввало Эрон олий раҳбари Али Хоминаийнинг ўғли — Мужтабо Хоминаий номи келтирилган. У Эрондаги таъсирли сиёсий шахслардан бири сифатида тилга олинади.

Шунингдек, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний ҳам мазкур рўйхатдан жой олган. У мамлакат хавфсизлик сиёсатида муҳим ўрин тутувчи амалдорлардан бири ҳисобланади.

Рўйхатда яна Эрон суд тизими раҳбари Ғуломҳусайн Эжеий, Эрон армияси Марказий штаби қўмондони Али Абдуллоҳий ҳамда парламент спикери Муҳаммад Боқир Ғолибовнинг исмлари ҳам тилга олинган.

Бундан ташқари, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг янги раҳбари Аҳмад Воҳидий ҳам эҳтимолий нишонлар орасида экани айтиб ўтилган. Бу эса рўйхат асосан Эроннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятига қаратилганини кўрсатади.