ru24.pro
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эронда кислотали ёмғир кузатилмоқда

0

Эрон ҳудудида жойлашган нефт омборларига берилган зарбалардан сўнг мамлакатнинг айрим ҳудудларида кислотали ёғингарчилик кузатила бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мутахассислар бу ҳолат атмосферага чиқарилган зарарли моддалар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Маълум қилинишича, бундай маълумотни Эрон Қизил Ярим Ой жамияти ҳам тасдиқлаган. Ташкилот вакилларига кўра, нефт ёки ёнилғи сақланадиган объектларда содир бўладиган портлашлар ҳавога кўп миқдорда заҳарли кимёвий бирикмалар чиқишига сабаб бўлади. Бу эса кейинчалик кислотали ёғингарчилик пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар тушунтиришича, бундай ҳужумлар натижасида атмосферага асосан ёниш маҳсулотлари — олтингугурт диоксиди ҳамда азот оксидлари каби моддалар катта миқдорда тарқалади. Ушбу кимёвий элементлар ҳаводаги намлик билан реакцияга киришиб, сулфат ва нитрат кислоталарининг кучсиз эритмаларини ҳосил қилади.

Натижада ушбу моддалар ёғингарчилик билан ер юзига тушганда, кислотали ёмғир шаклланади. Бундай ёғингарчилик табиат ва инсон саломатлиги учун муайян хавф туғдириши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, кислотали ёмғир ўсимликлар ўсишига салбий таъсир кўрсатиши, бинолар ва инфратузилма объектларига зарар етказиши мумкин. Шунингдек, у инсон териcида қичишиш ҳиссини келтириб чиқариши ва нафас йўлларига ҳам таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас.