Лайли ва Мажнун эгизаклари Умар ва Раййона 1 ёшда (видео)
Хонандалар Лайли ва Мажнун ўзларининг Instagram саҳифаларида қувончли воқеа билан мухлисларини хурсанд қилди. Ижодкорлар эгизак фарзандлари — Умар ва Раййонанинг 1 ёшга тўлгани муносабати билан самимий лаҳзаларни акс эттирган видео пост жойлади.
Мазкур видеода кичкинтойларнинг қувноқ онлари, ота-онаси билан бирга ўтказган илиқ лаҳзалари акс этган бўлиб, у мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Пост остида хонанда Лайли фарзандларига бўлган чексиз меҳрини қуйидаги самимий сўзлар билан изҳор қилди:
“04.03.2026 Мани жонларим, фариштачаларим, ҳаётимни нурга тўлдириб келганинглар учун раҳмат. Сизларни жудаям қаттиқ яхши кўрамиз. Илоҳим умрингизга Аллоҳ барака берсин, солиҳ ва солиҳа фарзандлардан бўлинглар. Илоҳим доим орқамизда қолинглар!”
Ушбу қувончли хабар қисқа вақт ичида кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортди. Хонандаларнинг кузатувчилари кичкинтойларни туғилган куни билан табриклаб, уларга соғлик, бахтли болалик ва порлоқ келажак тилаб, илиқ ва самимий тилаклар ёзиб қолдиришди.
Кўпчилик мухлислар эгизакларнинг жуда ёқимтой эканини таъкидлаб, улар ота-онасининг қувончи ва бахти бўлиб улғайишини тилашди. Лайли ва Мажнун эса бу самимий табриклар учун мухлисларига миннатдорлик билдиришмоқда.
