Андронов Дортмунддаги «Боруссия» ва «Бавария» ўйини ғолибини айтди
Бундеслига доирасидаги навбатдаги уй учрашувида Дортмунднинг «Боруссия»си Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини қабул қилади. Мазкур тўқнашув олдидан футбол шарҳловчиси Алексей Андронов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Андроновнинг таъкидлашича, баҳсда «Бавария» яққол фаворит. Унга кўра, дортмундликлар ички муаммоларини ҳал қилиб олиши керак, устига-устак, Риерсон ҳам бу ўйинни ўтказиб юборади. Шарҳловчи тикиш сифатида «Бавария»нинг ғалабасини танлади.
«Боруссия» — «Бавария» учрашуви бугун, 28 февраль куни Дортмунд стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган. Баҳс арафасида мезбонлар турнир жадвалида иккинчи ўринда, меҳмонлар эса пешқадам сифатида келмоқда.
