Луис Энрике Дембеле жароҳати бўйича фикр билдирди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Усмон Дембеле олган жароҳат юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
28 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши кечган сўнгги учрашувда шикаст олди ва 27-дақиқадаёқ алмаштирилишга мажбур бўлди. Кутилишича, «Олтин тўп» соҳиби шанба куни Лига 1 доирасида «Метс»га қарши баҳсни ўтказиб юборaди.
«Дембеле жароҳат олган. Биз футболчиларимизни жуда яхши биламиз. Ёндашувимиз оддий: ҳеч қачон ҳеч кимни таваккал остига қўймаймиз, имкони борича ҳар бирининг саломатлигини асрашга ҳаракат қиламиз. Аммо бундай юқори даражадаги футболда жароҳатлар ўйиннинг ажралмас қисми», — деди Энрике матбуот анжуманида.
ПСЖ — «Метс» учрашуви 01:05 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
