ru24.pro
World News
Февраль
2026

«Барселона» 16 ёшли вингер Ажай Таваресни қўлга киритди

0

«Барселона» 16 ёшли қанот ҳужумчиси Ажай Таварес билан шартнома тузиш бўйича келишувга эришди. Инсайдер Фабритсио Романо хабарига кўра, «Норвич» тарбияланувчиси яқин вақт ичида каталонияликлар сафига келиб қўшилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ёш футболчига Германиянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ Таварес танловни «кўк-анорранглилар» фойдасига қилган.

Таварес ҳозирча «Норвич»нинг ёшлар жамоасида тўп сурмоқда ва асосий таркибда ҳали дебют қилмаган. Жорий мавсумда у 11 учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист қайд эта олмади.