ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Наманганда ёш аёлларни Туркияга фоҳишаликка юборган икки аёл қўлга олинди

0

Наманган шаҳрида ёш ва турмушдан ажрашган аёлларни чет элга олиб чиқиб, фоҳишаликка мажбурлашни режалаштирган икки нафар аёл фош этилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, гумонланувчилар — Давлатобод тумани ҳамда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи аёллар олдиндан тил бириктириб, ижтимоий жиҳатдан заиф ва турмушдан ажрашган аёлларни чет давлатга, хусусан Туркияга жўнатиш орқали уларни фоҳишаликка жалб этишни режалаштирган.

Суриштирув жараёнида аниқланишича, улар Янги Наманган туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган қизни турли ваъдалар, ёлғон маълумотлар ҳамда иш таклифлари билан алдаб, ишончини қозонган. Шундан сўнг, жабрланувчини Тошкент халқаро аэропорти орқали Анқара шаҳрига олиб чиқиб кетишга уринаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси — одам савдоси (2-қисм) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан қонуний тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни иш ва юқори даромад ваъдаларига ишониб, шахсий маълумотларини бегона шахсларга топширмасликка ва бундай ҳолатларга дуч келганда зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишга чақирди.