ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Полиз бозорида қайси вилоятлар биринчи ўринда?

0

Миллий статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 3,3 млн тонна полиз етиштирилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 16,2 фоизга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида эса энг юқори натижа Жиззах вилоятига тўғри келган — 430 634 тонна. Ундан кейин Сирдарё вилояти (417 796 тонна) ва Сурхондарё вилояти (379 753 тонна) қайд этилган.

Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (286 325 тонна) ҳамда Андижон вилояти (269 432 тонна) келган. Яъни полизда “биринчи эшелон” аниқ: ҳосил ҳам, суръат ҳам бор.

Бу рақамлар полизчиликда ҳудудлар ўртасида рақобат кучайганини, бозорда эса ҳажм кўпайиб, таклиф кенгаяётганини англатади. Қисқаси, полиз мавсумида “ким кўпроқ етиштирди?” саволига жавоб тайёр — етакчилик ҳозирча Жиззахда.