ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир бўлишини билдирди

0

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Лиссабондаги баҳсда мадридликлар юқори савияда ўйнаши шарт. Арбелоа «Бенфика»га қарши ўйин осон кечмаслигини тан олиб, сешанба куни ғалаба учун майдонда бор кучни бериш кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичидаги сўнгги турда «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўша натижа португалияликлар клубига плей-офф йўлланмасини қўлга киритишда муҳим аҳамият касб этган.

Чемпионлар лигаси стиковий раундининг илк учрашуви «Бенфика» — «Реал» 17-февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.