ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналду навбатдаги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

0

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган учрашувда жамоасига ёрдам беради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатидаги жамоасининг сўнгги икки ўйинида майдонга тушмаган эди. Журналист Фабритсио Романонинг хабарига кўра, Роналду “Ал-Фатех”га қарши шанба кунги баҳсда ўйнашга тайёр. Ҳужумчи жамоа билан бирга учрашув бўлиб ўтадиган Ал-Ҳасага аллақачон етиб борган.

Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда “Ан-Наср” Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.