ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Бунақаси ҳали бўлмаган: келин-куёвларсиз онлайн тўй!

0

Ижтимоий тармоқларда ноодатий тўй маросимининг видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Катта бир тўйхонада барча меҳмонлар, қариндошлар иштирок этганига қарамай, энг асосий қаҳрамонлар — келин ва куйов залда йўқ эди.

Тўй меҳмонлари ҳайратда: маросим давомида келин-куйов катта экран орқали намойиш этилди. Улар видеоалоқа ёрдамида тўйга “қатнашишди” — меҳмонлар билан бирга хурсанд бўлишди, рақсга ҳам тушишди, бироқ буларнинг бари онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Куйов видео орқали қўшиқга рақс тушган, келин эса меҳмонлар билан виртуал саломлашган. Меҳмонлар эса буни одатдагидек давом эттириб, маросимни чинакам байрамга айлантиришган.

Ушбу замонавий услубдаги тўй кўпчиликда қизиқиш уйғотди ва “келажак тўйлари шундай бўладими?” деган саволларни туғдирди. Шу билан бирга, айримлар бундай ёндашувни “совуқ” деб баҳолаган бўлса, бошқалар буни технологиялар ёрдамида масофани енгишнинг ажойиб намунаси деб атади.