ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Учтепа туманидаги қурилиш бозори блокларидан бири ёпилди

0

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган машҳур "Строй город" қурилиш бозори блокларидан бири вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан қурилиш бозоридаги савдо бинолари ва хоналар ёнғин хавфсизлиги бўйича текширувдан ўтказилган.

Текширув давомида бозорнинг 2 блокида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилгани аниқланган. Аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунича, ушбу ҳудудда фаолият юритишга вақтинча чеклов қўйилди.

Мутасаддилар камчиликлар бартараф этилгач, блок фаолияти тикланишини маълум қилган.